1

Бу масаланинг кўтарилиши кимнингдир қайсидир ижтимоий муҳимроқ бошқа масаладан эътиборини қочиришига ўхшайди — Кушербаев Бош вазир йиғилиши муҳокамаси ҳақида

ЖАМИЯТ 13.10.2020, 20:33
Бу масаланинг кўтарилиши кимнингдир қайсидир ижтимоий муҳимроқ бошқа масаладан эътиборини қочиришига ўхшайди — Кушербаев Бош вазир йиғилиши муҳокамаси ҳақида

Бугун ижтимоий тармоқларда Ҳукумат раҳбарининг Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисини мажлисда танқид қилгани турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. 

Қонунчилик палатасининг депутати Расул Кушербаев муҳокамалар орасида ўзининг фамилияси ҳам борлигини айтди. 

"Албатта, ўзгаришлар сари кетаётган Янги Ўзбекистон шароитида жамиятда иллат сифатида кўрилаётган, кўпчилик эътирозига сабаб бўлаётган масалаларни очиқ муҳокама ва танқид қилиш нормал ҳолат ҳисобланади. Буни сўз эркинлиги борасида эришган энг катта ютуғимиз сифатида қабул қилиш керак.

Туғри сўнги пайтларда Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятида жонланишлар бор. Бироқ мазкур соҳадаги мавжуд муаммолар олдида бу ҳали етарли эмас. Афсуски оҳирги 27 йил давомида монополия масаласи жиловланмагани бугун «империя» даражасидаги «оёғи ердан узилган» айрим монополларнинг пайдо бўлишига олиб келди.  

Кечаги мажлисда аниқ нима бўлганини билмайман-у, бироқ Хукумат раҳбари сифатида Бош вазир тегишли соҳа ва тармоқлар бўйича ишларни танқид қилиб, йўл йўриқ бериши ҳукумат табиатига хос табиий жараён.  

Мен Бош вазирни парламент ва депутатларни эшита оладиган камчилик шасхлардан бири сифатида биламан, бунга кўп бора шахсан гувоҳ бўлганман.  

Ҳукуматнинг автомобилсозлик соҳасида рақобат муҳитини яратиш мақсадида Жиззах, Қўқон, Наманганда янги автомобил заводлари очишга ҳаракат қилаётганини мавжуд «автомобиль монополиясини» йўқ қилиш борасидаги ижобий қадам сифатида кўраман. Бу эса янги иш ўринлари дегани.

Бугун давом этаётган пандемия шароитида ишлаб турган завод ва корхоналарни сақлаб қолиш, фаолиятини ривожлантириш, янги инвестициялар жалб этиб рақобат муҳитини ривожлантиришимиз керак.

Ўз ўрнида Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳам ўз фаолиятида монополия соҳасига оид амалдаги қонунларимизни ижросини янада катъий назоратга олиши ва ўз ишини тизимли ташкил этиши лозим, деб биламан.

Билмадиму, бироқ фикримча бугунги масаланинг кўтарилиши кимнингдир қайсидир ижтимоий муҳимроқ бошқа масаладан эътиборини қочиришига ўхшайди. Ўқувчиларни фикрини чигаллаштирмаган ҳам маъқул бироқ", деди депутат.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1