1

Россиядан Ўзбекистонга ташкил этилаётган махсус поездларга электрон чипталар ҳам сотилмоқда

ЖАМИЯТ 13.10.2020, 20:49
Россиядан Ўзбекистонга ташкил этилаётган махсус поездларга электрон чипталар ҳам сотилмоқда

Жорий йил октябрь ойининг 15,  18,  22,  25,  28 саналари ҳамда 1,  2 ноябрь кунлари “Волжский – Тошкент” йўналишида поездлар қатнови амалга оширилади.  Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълум қилди. 

Таъкидланишича, ушбу поездлар Россиянинг Волжский шаҳридан жўнайди.  Мазкур поездларга фақат бир томонга,  яъни “Волжский – Тошкент” йўналишига чипталар сотилмоқда. 

Чипта харид қилишда қулайлик яратиш мақсадида электрон чипталарни сотиш йўлга қўйилди.  Волжскийдаги ўзбекистонликларнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг веб-сайти орқали,  https: //e-ticket. railway.uz дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб,  Интернет орқали Волжскийдаги ҳамюртларимизга жўнатишлари ҳам мумкин.

Эслатма:  Бугунги кунда пандемия сабабли қўшни Қозоғистон Республикаси ҳамда Россия давлатлари чегара ҳудудлари очилгани йўқ.  Шу боисдан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан Россия давлатида қолиб кетган фуқароларни юртимизга олиб келиш учун махсус поездлар ташкил қилинмоқда.  Бу поездларга фақат Россиядан Ўзбекистонга келиш учун чипталар сотилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1