1

Ўқишни кўчириш ёки тиклаш бўйича қачондан бошлаб ОТМларга мурожаат қилиш мумкинлиги маълум қилинди

ЖАМИЯТ 13.10.2020, 21:46
Ўқишни кўчириш ёки тиклаш бўйича қачондан бошлаб ОТМларга мурожаат қилиш мумкинлиги маълум қилинди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларининг турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича фуқароларга мурожаат билан чиқди

Унда айтилишича, 2020-2021 ўқув йилида турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича 10 мингга яқин аризалар онлайн қабул қилинган. 

" - Ҳар бир ариза кўриб чиқилишида тегишли ОТМнинг талабаларни қабул қилиш имконияти, талаба ҳозиргача ўқиган таълим йўналиши бўйича истиқболда кадрларга бўлган эҳтиёж, ўқишни кўчириш ёки тиклаш учун асосларнинг мавжудлиги ва бошқа маълумотлар чуқур таҳлил қилинади. Бу эса маълум вақтни талаб этади, аризалар сони ҳар йилдагидан анча кўп.

 Шу сабабдан фуқароларимиздан оғир-вазмин бўлишни, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ҳар хил норасмий ахборотларга ишонмасликни сўраймиз.  

 Турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқишини кўчириш ёки тиклаш бўйича кўриб чиқилган аризалар бўйича 14 октябрь соат 12:00дан бошлаб тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари мумкин.

 Аризаларни кўриб чиқиш давом этмоқда."

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1