Куни кеча ижтимоий тармоқларда Самарқандда ИИБ ходимлари маскасиз юрган 15 ёшли болани олиб кетишмоқчи бўлгани, бунга қаршилик қилган боланинг акаси ва атрофдаги одамлар билан ИИБ ходимлари ўртасида жанжал келиб чиққани ҳолати акс этган видео тарқалди.
Шундан сўнг, Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати ҳолатга муносабат билдириб, воқеага ойдинлик киритилган эди.
Айни пайтда вилоят ИИБ Ахборот хизмати "darakchi.uz"га маълумотга қўшимча равишда, ҳозирда ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан хизмат текшируви тайинланганлигини маълум қилди.
Вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган барча ходимлар билан яна бир-бор хизмат жараёнида фуқаролар билан хушмуомала бўлишлари борасида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.






