АсосийJamiyat

«Низомий» ректори ҳуқуқбузарликда айбланиб, жаримага тортилди

'«Низомий» ректори ҳуқуқбузарликда айбланиб, жаримага тортилди'ning rasmi

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори  А. Умаров маъмурий ҳуқуқбузарликда айбланиб, суд тартибида жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Бир мунча вақт аввал МИБ Чилонзор туман бўлими  суд қарори ижросини таъминламагани учун ректорга нисбатан маъмурий жарима қўллаш масаласини кўриб чиқиш учун  маъмурий судига тақдимнома киритган. Суд тақдимномани кўриб чиқиб, мансабдорни Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 198-1-моддаси кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топиб, баъзавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 10 баробари миқдорида жарима солинди.

Айтилишича, суд мажлисида ректор кўриниш бермаган.

    Бошқа янгиликлар