АсосийJamiyat

Тошкент-Андижон йўловчи поезди юк машинаси билан тўқнашди. Ҳайдовчи ҳалок бўлган

'Тошкент-Андижон йўловчи поезди юк машинаси билан тўқнашди. Ҳайдовчи ҳалок бўлган'ning rasmi

Кеча, 13 октябрь куни соат 21:40 да Бувайда ва Қўқон станциялари оралиғдаги темир йўл кесишмасида йўл транспорт ходисаси содир бўлди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, ГАЗ-53 русумли юк машинанинг T.С. исмли хайдовчиси, темир йўл кесишмасида ҳаракатланишнинг амалдаги қоидаларини бузади. Натижада у ёпиқ тўсиқ (шлагбаум)ни четлаб ўтишга ҳаракат қилиб, Тошкент - Андижон йўналишида ҳаракатланаётган №62-сонли йўловчи поезди билан урилиши оқибатида автоҳалокат юз берган.

Воқеа натижасида юк машинасининг ҳайдовчи кабинасига жиддий зарар етказилган. Юк машина ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди.

    Бошқа янгиликлар