Ижтимоий тармоқларда янги 2020-2021 ўқув йилида 1-синф ўқувчилари учун бериладиган "Президент совғалари" айрим ўқувчиларга етиб бормаганлиги ҳақида хабарлар тарқлмоқда.
Вазиятга Халқ таълими вазирлиги муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, мактабларда ўқув йили пандемия шароитини ҳисобга олиб босқичма-босқич ташкил этилган. Баъзи мактаблар фаолияти кечроқ бошлангани сабабли “Президент совғалари” тақсимоти ҳам босқичма-босқич амалга оширилган.
Шу билан бирга, пандемия сабабли, айрим ота-оналар томонидан ўқувчиларнинг ҳужжатлари кеч олиб келинган ёки дастлабки режадаги мактабга эмас, балки бошқа мактабларга топширилган.
Ҳурматли ота-оналар!
Агар фарзандингизга “Президент совғаси” берилмаган бўлса, ҳаволадаги шаклни тўлдиришингиз ёки ҳудудий Халқ таълими бошқармаларининг кўрсатилган телефон рақамларига мурожаат қилишингиз сўралади.
"Президент совғаси" ҳар бир 1-синф ўқувчисини инобатга олган ҳолда тайёрланган. Ҳеч бир ўқувчи "Президент совғаси"ни олмай қолмайди, дейилади Вазирлик Матбуот хизмати хабарида.
Маълумот учун: “Президент совғаси” таркибига фақат портфель ва ўқув қуроллари киради, дарсликлар "Президент совғаси" таркибидан ўрин олмаган.






