АсосийJamiyat

Ўсимлик ёғи, гўшт ва бошқа истеъмол маҳсулотларининг нархи пасайиши мумкин

'Ўсимлик ёғи, гўшт ва бошқа истеъмол маҳсулотларининг нархи пасайиши мумкин'ning rasmi

Коранавирус пандемияси даврида аҳоли, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва истеъмол бозорида нархларнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида Солиқ кодексига қўшимчалар киритилмоқда. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг хабар берди. 

Янги қўшимчага асосан, 2020 йил 15 октябрдан бошлаб 2021 йил 1 январгача муддатга Ўзбекистон Республикасига шакар ва шакар ҳом ашёсини олиб кириш, шунингдек уни реализация қилиш айланмалари;

2021 йил 1 июлгача муддатга Ўзбекистон Республикасига картошка, ўсимлик ёғи, гўшт (мол гўшти, қўй гўшти, товуқ гўшти ва бошқалар), ҳайвонларни (қорамол ва парранда) тирик ҳолда ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни олиб кириш, шунингдек уларни реализация қилиш айланмалари қўшилган қиймат солиғидан (НДС) озод қилиш кўзда тутилган.  

" -- Бу тартиблар четдан маҳсулот олиб кириш билан бирга ички бозорда шу билан шуғулланаётган тадбиркорларимиз учун ҳам қўлланиши кўзда тутилмоқда. Шу сабабли қонун лойиҳаси матни кейинги ўқишларда таҳририй жиҳатдан ўзгартирилди.  

Бу ўз ўрнида бозорларда ошиб бораётган ўсимлик ёғи, гўшт ва бошқа истеъмол маҳсулотларининг нархи пасайиб, барқарорлашига олиб келиши зарур.  

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди. Лойиҳани шу ҳафта сўнггида кутилаётган Сенат ялпи мажлисига киритиш режалаштирилган.  

Ушбу қонун лойиҳаси депутатлар К. Эрназаров, М. Қурбонбоев, А. Умиров ташаббуси билан ишлаб чиқилган", деди Р.Кушербаев.

    Бошқа янгиликлар