АсосийJamiyat

Шаҳрисабзда мактаб ўқувчиларининг телеграм гуруҳига порнографик видеоларни ташлаганлар ушланди

'Шаҳрисабзда мактаб ўқувчиларининг телеграм гуруҳига порнографик видеоларни ташлаганлар ушланди'ning rasmi

Шаҳрисабз туманидаги мактаблардан бирининг ўқитувчиси Х.Д. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўқувчиларга дарс бериш учун очган телеграм гуруҳига 5 сентябрь куни турли порнографик видео ва фото матераиаллар ташланганини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганида, ушбу ишни шу туманнинг «Оқолтин» МФЙда яшовчи фуқаро Ж.А. содир этгани аниқланган.

Маълум бўлишича, Ж.А.нинг жияни унинг қўл телефонидан фойдаланиб онлайн дарсларда қатнашган ва шу тариқа у гуруҳга қўшилиб қолган. Шундан сўнг,  Ж.А. у ерга порнографик мазмундаги видео ва фотосуратларни ташлаган.

Бундан ташқари, ўқувчилар Б.М., Р.А. ҳамда Ф.Ж. ҳам шу гуруҳга турли хил порнографик видео ва фото материаллар ташлаган.

Фуқаро Ж.А. ҳамда бошқаларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар маъмурий ишлар бўйича Шаҳрисабз туман судига юборилиб, ҳуқуқбузарларга тегишли чора кўрилган.

    Бошқа янгиликлар