АсосийJamiyat

Ангрен – Олмалиқ – Самарқанд йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилмоқда

'Ангрен – Олмалиқ – Самарқанд йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилмоқда'ning rasmi

 Жорий йилнинг 15 октябрь кунидан Транспорт вазирлиги қошидаги Uzautotrans service МЧЖ томонидан Ангрен – Олмалиқ – Самарқанд йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ангрен – Олмалиқ – Самарқанд йўналишидаги автобус соат 9:00 да Ангрен автостанциясидан ҳаракатланишни бошлайди. Соат 10:00 да эса автобус Олмалиқ автостанциясидан Самарқанд шаҳри томон йўлга чиқади. Қатнов Бекобод шаҳри орқали амалга оширилади.

 Ангрендан Самарқандгача йўлкира нархи 50 000 сўм этиб белгиланган. Олмалиқдан Самарқадгача эса 45 000 сўм. Чипталарни Ангрен, Олмалиқ, Самарқанд автостанциялари кассаларидан сотиб олиш мумкин. 

 Маълумот учун телефон: (99) 808-47-42

 

Бошқа янгиликлар