1

Статистика қўмитаси сайтида раҳбар ва таъсисчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш нега тўхтатганлигига изоҳ берилди

ЖАМИЯТ 15.10.2020, 11:18
Статистика қўмитаси сайтида раҳбар ва таъсисчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш нега тўхтатганлигига изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Давлат Статистика қўмитасининг янгиланган new.stat.uz сайти рўйхатдан ўтган юридик шахсларнинг раҳбари, таъсисчилари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишни тўхтатганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Ушбу хабарларга  Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги изоҳ берди. 

Мазкур ҳолат давлат харидлари жараёнларининг очиқлиги ҳамда коррупцион ҳолатларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини инобатга олиб, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ушбу масала юзасидан тезкор ўрганишлар олиб борди.  

Аниқланишича, ҳозирда Қўмитанинг new.stat.uz веб-сайти янгиланмоқда ва шу сабабли унинг фаолиятида баъзи техник камчиликлар кузатилмоқда. Ушбу носозлик тез орада бартараф этилиши маълум қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1