1

Дунёда коронавирус билан касалланиш ҳолати 38 миллиондан ошди

ДУНЁ 15.10.2020, 13:44
Дунёда коронавирус билан касалланиш ҳолати 38 миллиондан ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 38 миллион 2 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 83 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 38 миллион 442 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 91 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 7,728 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (7,239 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (5,103 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (1,340 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда Колумбия (919 мингдан ортиқ)

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1