1

Наманганда трактор тиркамасига осилиб йиқилган 9 ёшли бола шифохонада вафот этди

ЖАМИЯТ 15.10.2020, 14:31
Наманганда трактор тиркамасига осилиб йиқилган 9 ёшли бола шифохонада вафот этди

Наманган вилояти Уқўрғон туманида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Ёш бола трактор тиркамасига осилиши оқибатида йиқилиб оғир тан жароҳати олди ва шифокорларнинг тезкор ҳаракатларига қарамасдан вафот этди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Воқеа 2020 йил 13 октябрь куни соат 22:30 ларда, Янгиер-Учқўрғон йўлининг 3 км.да содир бўлган. Фарғона МФЙ Парвоз кўчасида, Учқўрғон туманида яшовчи, 1967 йилда туғилган фуқаро фермер хўжалигига тегишли бўлган МТЗ-80 русумли тракторини тиркама улаган ҳолда ҳаракатланиб кетаётган вақтида, Учқўрғон туманида ота-онаси қарамоғида яшаган, тумандаги мактабнинг 3-синфида ўқиган, 2011 йилда туғилган фуқаро трактор тиркамасининг орқа томонидан осилиб, ерга йиқилиб тушган. 

Натижада, фуқаро бош ва жағ қисмидан тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1