1

Тошкентда корхонанинг 5,2 млрд сўм қарзи учун «Tracker» хатланди

ЖАМИЯТ 15.10.2020, 16:06
Тошкентда корхонанинг 5,2 млрд сўм қарзи учун «Tracker» хатланди

Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармасининг маълум қилишича, Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан  Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 2018 йил 22 январь кунидаги 1001-1720/18650-сонли  қарорининг ижроси таъминланди.  

Суд қарорига асосан, қарздор “Агротех пахта МТП” корхонасидан ундирувчи “Ўзагролизинг” АЖ фойдасига 5 млрд. 269 млн. 21 минг 500 сўм  миқдорида қарзни тўлаб бериши лозим бўлган. Қарздор томонидан қарз белгиланган муддатда тўланмаганлиги сабаб давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган.  Жорий йилнинг 8 октябрь  куни қарздор “Агротех пахта МТП” МЧЖга  тегишли бўлган  “TRACKER” русумли автотранспорт хатланиб, жарима майдончасига қўйилган. 

Айтилишича, ҳозирда ушбу ижро иши юзасидан қолган қарздорликни ундириш бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиши билан бирга, хатланган автотранспорт воситасини электрон онлайн аукционга чиқариш ва реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1