18 октябрь, соат 11:00дан 15:00га қадар пойтахтнинг "Наврўз" истироҳат боғида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан 10 метрлик кабоб фестивали ўтказилади.
Фестивалда миллий таомлар, мусиқий чиқишлар ва юлдузли меҳмонлар бўлиши айтилмоқда. Томошабинлар ошпазлар маҳоратини махсус тайёрланган майдонда томоша қилиш имкониятига эга бўлади. Соат 12: 00да эса ошпазлар кабобни тайёрлаб, унинг 10 метрлик рекорд узунлиги ўлчаш учун панжара устига қўйишади.
Шунингдек, фестивалда ҳунармандлар, рассомлар, асал кўргазмаси ва бошқа кўплаб қизиқарли дастурлар бўлиб ўтади.






