АсосийЖАМИЯТ

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг тавсияномасига асосан ўрмончилар ва уларнинг фарзандлари ОТМга давлат гранти асосида қабул қилиниши мумкин

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси  порталига  Президентнинг "Ўрмо...

'Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг тавсияномасига асосан ўрмончилар ва уларнинг фарзандлари ОТМга давлат гранти асосида қабул қилиниши мумкин'ning rasmi

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси  порталига  Президентнинг "Ўрмон хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, илм-фанни ривожлантириш, илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарори лойиҳаси қўйилди. Ушбу лойиҳа Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган.

Унга кўра:

  • Тошкент давлат аграр университетининг Ўрмон хўжалиги ва ландшафт дизайн факультети негизида университет таркибидаги Ўрмон хўжалиги институти ташкил этилади.
  • Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг тавсияномасига асосан ўрмончилар ва уларнинг фарзандлари учун олий таълим муассасаларининг тегишли бакалавриат таълим йўналишларига давлат гранти асосида белгиланган қабул квотасига қўшимча 20 фоиз ажратилади
  • Пистачилик илмий-тажриба маркази ташкил этилади

 

    Бошқа янгиликлар