АсосийJamiyat

Тошкентда 24 ёшли йигитнинг уйидан бир нечта қурол ва ўқлар топилди

'Тошкентда 24 ёшли йигитнинг уйидан бир нечта қурол ва ўқлар топилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув хизмати ходимлари бошқа ҳуқуқуни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари билан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказишди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда. 

Текшириш давомида 24 ёшли Мурод А.нинг уйидан мачете, ўзини ҳимоя қилиш аэрозолли “Добрыня” тўппончаси, носоз ҳолатдаги трамватик тўппонча, шовқинни пасайтирадиган мосламали ПБ-9 жанговар тўппончаси, 11 та резина ўқлари, 4 та (9мм) жанговар ўқларни топишди.

 Барча қурол ва аслаҳалар ашёвий далиллар сифатида олиб қўйилди. Тергов олди текшируви давомида мазкур қуролларнинг бошқа жиноятларда ишлатилганлиги текширилади.

    Бошқа янгиликлар