АсосийJamiyat

«Цефтракс сб» дорисининг нархи кунига ошиб кетяпти. Дорихоналарга бирор чора кўриладими?

'«Цефтракс сб» дорисининг нархи кунига ошиб кетяпти. Дорихоналарга бирор чора кўриладими?'ning rasmi

«Цефтракс сб» дорисининг нархи кунига ошиб кетяпти. Аввал нархи 32 000 сщм эди, ҳозир 40 000 сўмдан ошиб кетди. Дорихоналарга бирор чора кўриладими?

Ушбу саволга Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Назаров иштирокида ўтказилган брифингданда жавоб берилди.

— Давлат солиқ қўмитаси томонидан ваколатли идоралар билан биргаликда, асосий турдаги озиқ-овқат ҳамда бирламчи тиббиёт маҳсулотлари нарх-навоси устидан доимий мониторинг олиб борилмоқда ҳамда 9,4 мингта дорихонага солиқ идоралари ходимлари бириктирилган ҳамда ҳар бири билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, кафолат хатлари олинган.

Шунга қарамасдан, нарх-навонинг асоссиз ўсиши ҳолатлари учраб турибди ҳамда ваколат доирасида чоралар кўрилмоқда.

Карантин жорий қилингандан буён солиқ идоралари томонидан ноқонуний савдо ва нархларнинг оширилиши бўйича жами 4 092 та ҳолат аниқланиб, жами 12,7 млрд сўмлик (шундан дори-дармон ва тиббиёт ниқоблари — 143 та ҳолатда 1310 млн сўмлик) маҳсулотлар олинди.

Мазкур ҳолат бўйича аниқ маълумот берилса, ДСХОлар томонидан тегишли ўрганиш ўтказилиб, аниқ жавоб берилади.

    Бошқа янгиликлар