АсосийJamiyat

Самарқандлик фуқаро "Афросиёб" поезди йўлига тош қўйиб қўйди

'Самарқандлик фуқаро "Афросиёб" поезди йўлига тош қўйиб қўйди'ning rasmi

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ ТХТБ ТБ Навбатчилик қисмига Транспортда ХТББ ЙПКБ ходими лейтенант У. М. телефон орқали 759-сонли "Қарши-Самарқанд-Тошкент" йўналишидаги "Афросиёб" юқори тез юрар йўловчи поезди “Гумбаз-Мароқанд” темир йўл бекатлари оралиғида ҳаракатланаётган вақтида темирйўл изида тош қўйилганлиги ҳақида хабар қилди. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасининг расмий сайти ёзмоқда. 

Суриштирув давомида "Афросиёб" юқори тез юрар йўловчи поезди "Гумбаз-Мароқанд" темир йўл бекатлари оралиғининг 3.741 км 7 пикетида ҳаракатланиши вақтида, темир йўл изининг ўнг томонида тош бўлаги қўйган шахс 1980 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани "Жовулқосим" қишлоғида яшовчи фуқаро Н.Ш. эканлиги аниқланган. 

Суриштирув ишлари давом этмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар