АсосийJamiyat

Давлат гранти асосида ўқиб, туризм соҳаси мутахассиси бўлиш учун ажойиб имконият яратилди

'Давлат гранти асосида ўқиб, туризм соҳаси мутахассиси бўлиш учун ажойиб имконият яратилди'ning rasmi

 Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги республикамизнинг турли ҳудудларида жойлашган 3 техникум ва 9 коллеж сизларни қуйидаги йўналишларда таълим олишга чорлайди: 

  • Туризм тармоқлари бўйича; 
  • Меҳмонхона хўжалигини ташкил қилиш ва бошқариш; 
  • Умумий овқатланиш корхоналари мутахассиси; 
  • мумий овқатланиш хизматларини ташкил этиш; 
  • Сервис ва туризм. 

Бундан ташқари, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, бир неча қўшимча йўналишлар ҳам мавжуд. 

Туризм соҳасидаги ўрта-махсус таълим муассасаларида ўқиш давомийлиги - 2 йилгача. 

Қўмитанинг хабар беришича,  Туризм йўналишидаги техникумларимизни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар туризм соҳасидаги олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз 2-курсдан ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга бўлишади.

"Бунинг учун фақатгина якка тартибдаги суҳбатдан ўтсангиз, кифоя! Яна бир муҳим жиҳатга эътиборингизни қаратинг!  

2020-2021 ўқув йилида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги коллеж ва техникумларга қабул қилинган барча талабалар, истисно тариқасида, давлат гранти асосида ўқитилади.   

Туризм йўналишидаги техникум ва коллежларнинг тўлиқ номи, манзили ва мурожаат учун маълумотлар   “Ипак йўли” халқаро туризм университети ҳузуридаги Тошкент туризм ва меҳмонхона менежменти техникуми 

Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Тараққиёт кўчаси, 2-муйилиш, 1-уй. Телефон: +99871 289-40-30, +99890 354-88-66 Электрон почта манзили: yashnobod.edu@uzbektourism.uz" деб ёзилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар