Мазкур ҳолатни Абдуғани Комилов, «Dori-Darmon» АК бошқарув раиси ўринбосари бунинг сабабини тушунтирди:
Ремдесивир дори воситаси АҚШнинг «Gilead Sciences» компанияси томонидан яратилган ва ишлаб чиқарилади.
Ҳозирда «Gilead Sciences» компанияси Ремдесивир дори воситасини етказиш бўйича 127 та давлат билан лицензион битим тузди. Маълум бир давлатларга ушбу препаратни ишлаб чиқариш учун лицензия берди.
Лекин ушбу дорига нарх белгилашда компания аралашмайди.
Ўзбекистон Ремдесивирни Ҳиндистондан импорт қилди.
Ремдесивир «Dori-Darmon» АК дорихоналарида 460 минг сўмдан сотилган. Препарат асосан коронавирус касаллигини даволашга ихтисослаштирилган марказларга етказиб берилмоқда.
Шунингдек, қонни суюлтирувчи Эноксапарин препарати ҳам Россиядан харид қилиниб, дорихоналаримизга етказилмоқда. Ушбу дори воситасининг нархи, дозасидан келиб чиқиб, 115 минг сўмдан 207 минг сўмгача сотилган.






