АсосийJamiyat

Сергели йўналишида синов поезди ўз ҳаракатини амалга оширди

'Сергели йўналишида синов поезди ўз ҳаракатини амалга оширди'ning rasmi

Тошкент метрополитенининг мавжуд «Олмазор» станциясидан янги қурилаётган Сергели метро йўналишининг сўнгги - «Қипчоқ» станциясигача тест режимида поезд ўз ҳаракатини амалга ошириб, устки пўлат изларининг тайёрлигини тасдиқлади, дея хабар бермоқда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Матбуот хизмати. 

Бугунги кунда янги Сергели метро йўналишида якуний қурилиш-монтаж ва пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, янги метро йўналиши ва унинг объектлари қурилиш меъёрлари ва техник талабларига мос равишда, белгиланган муддатларда жорий йил охирига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар