Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, йўл таъмирлаш ишлари сабабли жорий йилнинг 17 октябрь куни соат 00:00 дан 27 октябрь кунига қадар қуйидаги йўл қисмлари ҳаракатланиш учун ёпилади:
— Фарғона йўли кўчасидан Compass СКМга ўтувчи йўл;
—Compass СКМ яқинидаги кўприк остидаги қайтиш йўли (разворот);
— ТХАЙдан Фарғона йўли кўчасига чиқувчи йўл.
"Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз", - дейилади хабарда.






