АсосийJamiyat

Қарздорнинг “Каптива” ва “Малибу” автоуловлари нега хатланди ?

'Қарздорнинг “Каптива” ва “Малибу” автоуловлари нега хатланди ?'ning rasmi

Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 26.12.2019 йилдаги қарздор “GEO CONCTRUCTION INGINEERING” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи Файзуллаев Ҳикмат Садуллоевич фойдасига 724 000 000 сўм қарзни ундириш тўғрисида ижро ҳужжати Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси "Даракчи" хабар бермоқда.

"Мазкур ижро ҳужжати ижроси юзасидан қарздор “GEO CONCTRUCTION INGINEERING” МЧЖ раҳбари суд қарорида кўрсатилган қарз миқдорини тўлаб бериши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлсада, бироқ у томонидан ихтиёрий равишда тўловлар амалга оширилмасдан келинган.

Шундан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган “Captiva” ва “Malibu” русумли автомашиналар қарздорлик эвазига хатланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.

Ҳозирда қайд этилган автоуловлар баҳоланиб, “E-ijro auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда" дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар