Сал аввал ижтимоий тармоқларда ЙҲХББ уч ой ичида 28,3 млрд сўмлик транспорт воситалари харид қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Айни пайтда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати мазкур хабарларга аниқлик киритди.
"Ҳақиқатдан ҳам, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида, хизматда фойдаланиш учун 2020 йил август-октябрь ойларида 15 та “Equinox AT”, 20 та “Cobalt GS/16МТB”, 13 та “Lacetti 1,5 (L-Comfort Plus)”, 1 та “Lacetti 1,5 (L-Elegant/АТ Plus)”, 2 та “Volkswagen Caddy (Trendline)”, 14 та “Автобус (SAZ HC-40)” ва 16 та “Мalibu-2” русумли автотранспорт воситалари 18 миллиард 789 миллион 813 минг сўмга харид қилинди.
Ушбу автотранспорт воситалари фақат хизмат вазифаларни бажариш мақсадида харид қилинганлигини маълум қиламиз.
Барчадан, харид килинган автомашиналар сони ва нархига аниқлик киритилмаган норасмий маълумотларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатмасликларини, бу билан фуқароларни нотўғри маълумотлар билан чалғитмасликларини сўраб қоламиз", - дейилади хабарда.





