АсосийJamiyat

"Дамас" уриб юборган наманганлик велосипедчи шифохонада вафот этди

'"Дамас" уриб юборган наманганлик велосипедчи шифохонада вафот этди'ning rasmi

Афсуски ОАВ ва ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонинидан қанча ташвиқот ва огоҳлантириш тадбирлари олиб борилаётганига қарамай транспорт воситаларини эътиборсизлик билан бошқариш оқибатидаги ЙТҲлар сони камаймаяпти. Улар натижасида кўплаб фуқаролар жабр кўряпти. Бу ЙТҲлардаги бевақт ўлим ҳолатлари юз бериши эса жуда ачинарлидир.

Яна бир шундай аянчли ҳодиса шу йил 16 октябрь куни водий тарссаларидан бирида содир бўлди.

Хусусан соат 18:30 ларда, Хонобод-Қиёт-Косонсой йўлининг 7 км.да Наманган туманида яшовчи фуқаро отасининг номида бўлган Дамас русумли автомашинани тегишли ҳужжатлар билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборган. 

Натижада, жабрланувчи тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Ушбу ЙТҲ бўйича Наманган ИИББ хабар берди.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар