Ўзбекистон Қаҳрамони, тарих фанлари номзоди, профессор Ғайратдин Хўжаниязов вафот этди
Ғ. Хўжаниязов 1948 йили Қораўзак туманида туғилган. 1972 йили Қорақалпоқ давлат педагогика институти (ҳозирги Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти)нинг тарих факультетини тугатган.
Археолог Ғ.Хўжаниязов 1980 йиллардан буён Қорақалпоғистондаги кўплаб тарихий ҳудудларда олиб борилган археологик экспедицияларга раҳбарлик қилган.
У 2003 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени, 2008 йилда «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган.
"Янги Ўзбекистон" ва "Правда Востока" газеталари таҳририяти жамоаси машҳур археологнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.






