АсосийJamiyat

Жамоат транспортида тиббий қўлқоп тақишнинг мажбурий қилинишига нима сабаб бўлди?

'Жамоат транспортида тиббий қўлқоп тақишнинг мажбурий қилинишига нима сабаб бўлди?'ning rasmi

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевнинг таъкидлашича, жамоат транспортида тиббий қўлқопдан фойдаланишда фуқаролар биринчи навбатда ўзини, иккинчидан, ён-атрофдагиларни касалликдан ҳимоя қилади.

Вируснинг юқиш омили сифатида юқори нафас йўллари, ҳаво-томчи йўллари билан биргаликда маиший мулоқот йўллари қайд этилади. Маиший мулоқот — қўл билан оғиз-бурун, кўзнинг шиллиқ қаватига тегиниш орқали вирус юқтириш.

Қўлқоп таққан шахс ўзининг юз қисмига қўл теккизмаслиги, оғиз-бурун ёки кўзини ишқаламаслиги, қолаверса, касалликнинг «очиқ дарвозалари»дан ўзини асраши эҳтимоли юқори.

" Тақилган қўлқопларни кўчаларга ташлаб кетиш ҳолатлари ҳозирда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, барчани огоҳлантирмоқчиман — давлат кўрсатаётган ғамхўрликдан тўғри фойдаланишимиз керак.

Давлат томонидан текинга тарқатилаётган (нархи 56 сўм бўладими ё 300 сўм ё 500 сўм бўладими) қадрлашимиз ва ундан мақсадли фойдаланишимиз зарур.

Чунки ушбу қўлқопдан фойдаланган ҳолда қўлимиздаги сумкани қўймай уйимизгача боришиимиз, эшик тутқичларини ва бошқа нарсаларни қўлқоп билан ушлаган ҳолда уйимизга киришимиз, уй ичига киргандан кейин қўлқопни ечиб, челак ё чиқинди қутисига ташлашимиз фойдадан холи эмас", деди Анвар Жўраев.

 

    Бошқа янгиликлар