Жорий йилнинг 18 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Ласетти русумли ЙПХ хизмат автомашинасининг "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг "Тўхтат таъқиқланган" йўл белгиси таъсири доирасида тўхтаб турган фотосурати тарқалди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг хабар беришича, ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув давомида ушбу хизмат автомашинаси Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг тегишли буйруғи асосида ЙПХ инспектори сафдор С.Аязовга бириктирилганлиги аниқланган.
Жорий йилнинг 18 октябрь куни соат тахминан 14:40 ларда ЙПХ инспектори сафдор С.Аязов ўзига бириктирилган хизмат ҳудудида яъни Жиззах шаҳри, О.Азимов кўчасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида унга нотаниш бўлган фуқаро ЙПХ инспекторидан тўхташини илтимос қилиб, Самарқанд вилоятидан келган бўлиб адашиб қолганлиги учун ходимдан Самарқанд вилоятига чиқиб кетиш йўлини кўрсатишини сўраганлиги маълум бўлди. Шунингдек, инспектор фуқарога йўналишни кўрсатиб юбориб яна ҳаракатланишда давом этган.
"Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан фуқаро мурожаатини эътибордан четда қолдирмай, уларга баҳолиқудрат ёрдам қўрсатаётган ходимларимизнинг ҳаракатларига тўғри баҳо беришларини сўраймиз" дейилади хабарда.






