АсосийJamiyat

Паркентда сув цистернаси ёрилиб кетди

'Паркентда сув цистернаси ёрилиб кетди'ning rasmi

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, ҳодиса бугун, эрталаб соат 04:30 да Тошкент вилояти Паркент тумани ҳудудидаги ҳовлилардан бирида содир бўлган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу цестернада сиғими 2 минг кубометр сув бўлган. Бунинг оқибатида ҳолат юз берган жой яқинида жойлашган 8 та дала ҳовлиларга қисман зарар етган. Юзага келган вазиятда жабрланган ва вафот этганлар аниқланмаган. 

Айни дақиқаларда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойида хонадонлардан сув тортиш ишларини олиб бораётганлиги айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар