АсосийJamiyat

Сенатнинг 21 октябрь куни ўтказиладиган навбатдаги ялпи мажлисида кўриб чиқиладиган қонунлар маълум қилинди

'Сенатнинг 21 октябрь куни ўтказиладиган навбатдаги ялпи мажлисида кўриб чиқиладиган қонунлар маълум қилинди'ning rasmi

 Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлисини 2020 йил  21 октябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.  Бу ҳақда Сенат Ахборот хизмати маълум қилди. 

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.  

Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:

▪️“Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги;

▪️ “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги;

▪️ “Жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;

▪️ “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги.

 Шу билан бирга, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш билан боғлиқ жиноятлар содир этилиши ҳолати юзасидан Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратурага юборилган парламент сўрови натижалари ва бошқа бир қатор масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган.

    Бошқа янгиликлар