АсосийJamiyat

Тошкентда докторантурага киришда ёрдам беришни ваъда қилган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

'Тошкентда докторантурага киришда ёрдам беришни ваъда қилган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди'ning rasmi

Олмазор тумани ички ишлар органларига 32 ёшли сирдарёлик Дилшод Б. мурожаат қилиб, 2019 йилнинг ноябрь ойида унга докторантурага киришда ёрдам беришини ваъда қилиб,  3.000 АҚШ доллари олган ва ваъдасида турмаган 46 ёшли Маҳаммаджон Т.га нисбатан чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди. 

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов давом этмоқда. 

    Бошқа янгиликлар