АсосийDunyo

Бишкек ўзининг Москванинг олдидаги барча мажбуриятларини тўла-тўкис бажаришига ваъда беради — Садир Жапаров

'Бишкек ўзининг Москванинг олдидаги барча мажбуриятларини тўла-тўкис бажаришига ваъда беради — Садир Жапаров'ning rasmi

Қирғизистон президенти вазифасини вақтинча бажариб турувчи, бош вазир Садир Жапаров Бишкек ўзининг Москванинг олдидаги барча мажбуриятларини тўла-тўкис бажаришига ваъда берди, дея ёзди ЎзА.

"Ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди, бўлган тақдирда ҳам бу икки томоннинг келишувига кўра амалга ошади" деди Жапаров.
У Москвани республиканинг асосий стратегик ҳамкори эканини таъкидлади.
Шунингдек, у, конституцияга ўзгаришлар киритилса, президентликка номзодини қўйишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат қонунчилигига кўра, президент вазифасини бажарувчи шахс президентликка ўз номзодини қўя олмайди.

    Бошқа янгиликлар