Uzbekistan Airways компанияси Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрига парвозларни қайта тиклайди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways маълум қилди. Тошкент—Шаржа—Тошкент йўналиши бўйича парвозлар 3 ноябрдан бошлаб сешанба кунлари амалга оширилади. Чипта нархи ҳозирги пайтда жой турига боғлиқ равишда 2,6 миллион сўмдан 12,6 миллион сўмгача бўлиши мумкин. Бундан ташқари, компания 25 октябрдан БААнинг Дубай шаҳрига парвозлар сонини кўпайтиради, парвозлар ҳафтасига тўрт марта — душанба, чоршанба, пайшанба ва жума кунлари амалга оширилади. Компания мазкур йўналишда иқтисодий классдаги чипта нархи арзонлашганини маълум қилган. айни пайтда унинг нархи уч миллион сўм бўлиб турибди. |
21.10.2020 01:37
Uzbekistan Airways Шаржага парвозларни қайта тиклайди, Дубайга қатновлар сонини кўпайтиради
