АсосийJamiyat

Наманганда "Дамас" бошқарувни йўқотиб, каналга тушиб кетди

'Наманганда "Дамас" бошқарувни йўқотиб, каналга тушиб кетди'ning rasmi

Наманганда "Дамас" автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида автомобиль каналга тушиб кетди. ФВВнинг ҳудудий бошқармаси қутқарувчилари сув ҳавзасидан автомобилни олиб чиқишга ёрдам беришди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, ҳайдовчи автомашинада Катта Фарғона канали бўйлаб автомагистралда ҳаракатланаётган бўлган. Воқеага Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчи фуқаро "ДAМAС" бошқарувини йўқотиши сабаб бўлган. 

Қувонарлиси, ҳайдовчи чўкаётган автомашинадан хавфсиз равишда чиқиб кетишга муваффақ бўлган ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармаси ходимларини чақирган. Воқеа жойига келган қутқарувчилар махсус техника ёрдамида автомобилни қирғоққа олиб чиқишган.

    Бошқа янгиликлар