Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов янги ташкил этилаётган мигрантлар тайёрлаш марказида РУДНнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари А.Колесников ва Малака ошириш ўқув маркази бош директори Ю.Насонов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Учрашувда иш берувчиларнинг бўш иш ўринлари ҳақида талабномаларини Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон филиалига топшириш хамда келгусида ҳамкорлик қилиш бўйича тузилган йўл харитаси муҳокама қилинди.
Муҳокама давомида Андижон вилоятидан 4 минг 500 нафар фуқарони Россия Федерациясига қонуний ва ташкиллаштирилган ҳолда ишлаш учун жўнатиш бўйича келишувга эришилди.






