Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика Таълим марказининг хабар беришича, Афғонистонда 21 октябрь – расмий жиҳатдан байрам куни — Ўзбек тили куни деб эълон қилинган.
Афғонистон Конституциясига мамлакатнинг расмий тилларидан бири сифатида киритилган ўзбек тили Афғонистоннинг 10та вилоятида кенг тарқалган ва йилдан-йилга оммалашиб бормоқда. Афғонистонда ўзбек тилида бир нечта теле- ва ўнлаб радиоканаллар ҳам эфирга узатилади.
Жорий йилнинг 20 октябрь куни Кобул шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбек тили кунини нишонлашда Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани ҳамда Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов раҳбарлигидаги Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегацияси иштирок этди.






