АсосийJamiyat

Тошкент шаҳри ва вилоятида яна 124 киши коронавирус билан зарарланди. 2 бемор вафот этди

'Тошкент шаҳри ва вилоятида яна 124 киши коронавирус билан зарарланди. 2 бемор вафот этди'ning rasmi

2020 йил 21 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 134 (+124) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 11 нафари Тошкент вилоятида, 113 нафари Тошкент шаҳрида  коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.  

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар:  

  •  Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар;
  • Жиззах вилоятида 13 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 10 нафар;
  •  Наманган вилоятида 18 нафар;
  •  Самарқанд вилоятида 12 нафар;
  •  Сирдарё вилоятида 12 нафар;
  •   Сурхондарё вилоятида 11 нафар;
  •  Тошкент вилоятида 31 нафар;
  •  Тошкент шаҳрида 76 нафар  бемор тузалди.

 

Айни пайтда юртимизда 61 260 (+192) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.  

Ҳозирда мамлакатимизда 2 338 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

 

    Бошқа янгиликлар