АсосийJamiyat

Саноат маҳсулотлари таннархини тушириш керак — Президент

'Саноат маҳсулотлари таннархини тушириш керак — Президент'ning rasmi

Аввал хабар берилганидек, кеча, 21 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида саноат тармоқларидаги 9 ойлик натижалар ва йил якунигача бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

– Саноат корхоналари бошқарув тизимида муаммолар бор. Маҳсулотлар таннархини тушириш керак. Бу рақобат муҳитини яратишнинг муҳим асосидир, – дея таъкидлади Президент.

Аввал нефть-газ тармоғидаги ишлар таҳлил қилинди. Қолоқликка йўл қўйган корхоналар фаолияти танқидий баҳоланиб, раҳбарларнинг лавозимларига лойиқлик масаласи кўриб чиқилди.

Йил якуни билан табиий газ қазиб олишни кўпайтириш, ички бозорга қўшимча газ етказиб бериш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, 740 минг тонна нефть ва конденсат қазиб олиш, 203 минг тонна суюлтирилган газ ва 125 минг тонна полиэтилен ишлаб чиқариш вазифаси қўйилди.

    Бошқа янгиликлар