12 октябрь куни соат 21:00 да халқаро юк поезди Шицзячжун шаҳридаги ақлли портдан Ўзбекистон пойтахти Тошкентга йўл олди. Бу ҳақда uzdaily.uz ёзмоқда.
50 вагондан ташкил топган поездда дори-дармонлар, велосипедлар, авто эҳтиёт қисмлари, саноат ускуналари қисмлари ва бошқа юклар жой олган. Поезднинг 25 октябрь куни Тошкентга етиб келиши кутилмоқда.
Мунтазам парвозлар йўлга қўйилгандан сўнг, Шицзячжунга ҳар ой камида 12 та доимий Хитой-Европа (Марказий Осиё) поезди жўнаб кетади, ҳар бир йўналиш учун камида 4 та поезд берилади (қайтиш рейслари бундан мустасно), дейилади хабарда.






