АсосийJamiyat

Бешариқ туманида ҳайдовчи булдозерлар орасида қисилиб қолиб, вафот этди

'Бешариқ туманида ҳайдовчи булдозерлар орасида қисилиб қолиб, вафот этди'ning rasmi

Бешариқ тумани. 21 октябрь куни фуқаро Н.А. бошқарувидаги “Shantui SD16” русумли булдозерида Новкат қишлоғида жойлашган Д.М. га қарашли балиқ кўл ҳудудида лойда ботиб қолган Х.А бошқарувидаги “Shantui SD16” русумли булдозерини тортаётган вақтида орқага ҳаракатлантириб юбориши оқибатида, ҳайдовчи Х.А. булдозерлар орасида қисилиб қолиб, ҳодиса жойида вафот этган.   Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракаилари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, улардан йўл ҳаракати қоидаларини бузмасликларини сўраб қолади.

 

     


 

    Бошқа янгиликлар