Давлат тест марказининг АОКАдаги матбуот анжуманида маълум қилишича, умумтаълим фанларидан бериладиган миллий сертификат кириш имтиҳонида ўша фандан максимал балл эмас, натижанинг тенг фоизини беради.
"Масалан, математика фанидан сертификат учун имтиҳон топширган абитуриент 60 фоиз балл тўпласа, унга ОТМ кириш имтиҳонида ҳам максимал баллнинг 60 фоизи берилади. Шу сабабли сертификат учун имтиҳонда абитуриент юқорироқ балл тўплашга ҳаракат қилиши керак", - деди ДТМ юристи Гулжаҳон Мадраҳимова.
Лекин сертификат учун саволлар кириш имтиҳони тестларига қараганда мураккаброқ бўлади.






