Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда дори-дармон воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати darakchi.uz маълум қилди.
Тезкор тадбир давомида, фуқаро С.Б.бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилган.
Натижада, ушбу автомашинада умумийқиймати 113 миллион сўмлик, сифати кафолатланмаган тиббиёт воситалари ва вирусга қарши блокаторлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






