АсосийJamiyat

Наманганда ИИБ ходимлари ҳайдовчига куч билан тиббий ниқоб тақдирмоқчи бўлди. Вазиятга расмийлар ойдинлик киритди (видео)

'Наманганда ИИБ ходимлари ҳайдовчига куч билан тиббий ниқоб тақдирмоқчи бўлди. Вазиятга расмийлар ойдинлик киритди (видео)'ning rasmi

Бугун ижтимоий тармоқларда “Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги Ички ишлар ходимлари ҳайдовчига ИННОВAЦИОН усулда маска тақтиришмоқчи бўлишибди, усул жуда ажойиб” изоҳи билан видеотасвир тарқалди.

 Ушбу ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича,  7 октябрь куни соат 15-35ларда Учқўрғон туман “Истиқлол” МФЙ “Қайқи” кўчасида профилактика инспекторлари А.Ўринов ва С.Дехқановлар ҳудудни назорат қилиб юрганида, 3 нафар фуқаро тиббий ниқобсиз гаплашиб турганини кўриб қолишган. Ходимлар уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирётганда  фуқаролардан бири қочиб,  “Нексия-2” автомашинасида кетиб қолишга уринган. 

Шунда профилактика инспектори А.Ўринов “Нексия-2” ёнига бориб, фуқарони машинадан тушишини сўраган. Бироқ, фуқаро инспекторнинг қонуний талабига бўйсунмаган. Инспекторлар томонидан унинг исм-шарифи сўралганда автомашинадаги фуқаро “Нима сабабдан шахсимни айтишим керак, мен ўзимни автомашинамда ўтирибман” дея огоҳлантириш ва тушунтиришларга бўйсунмай, “Сен хоҳласам мен билан бирга ётасан деб айтдинг” айблови билан хизмат вазифасини бажараётган ходимларга туҳмат қилган. 

Профилактика инспекторлари ушбу фуқарога хизмат хонасига боришни айтганида қаршилик қилгани, шахсини таништирмаганлиги, қонуний талабга бўйсунмагани ва карантин тартибларини бузгани учун Ўз.Рес.МЖтКнинг 40-моддаси, 54-моддаси 1-қисми ҳамда 194-моддаси 1-қисми билан маъмурий хужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий ишлар бўйича Учқўрғон туман судига тақдим этилган.

 

    Бошқа янгиликлар