АсосийJamiyat

Сергели туман газнинг фирибгар ишчилари қўлга олинди

'Сергели туман газнинг фирибгар ишчилари қўлга олинди'ning rasmi

21 октябрь куни Тошкент шаҳар ИИББга келиб тушган хабарга кўра, 13 октябрь куни уч эркак ўзларини Сергели туман газ ишчилари сифатида таништириб, хонадонлардан бирида ноқонуний ўрнатилган иситувчи буғ қозон ва пол иситиш тизимини аниқлаб, жарима 8 миллион сўмни ташкил этишини айтишган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Акт тузмасдан масалани ҳал қилиб бериш эвазига хонадон эгасидан 300 АҚШ долларини талаб қилиб, олдиндан тўлов тариқасида 520 000 сўм олишган. Шундан сўнг тумангаз ишчилари мунтазам равишда фуқародан қолган 250 АҚШ долларини талаб қилишни бошлашган. 

21 октябрь куни тахминан соат 13.00 да тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш бўлими ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ҳамкорлигида “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминотининг Сергели филиали ходими 30 ёшли Нурсултон Б.ни 250 АҚШ доллари олиш вақтида қўлга олишди. 

Шунингдек ўз иш ҳудудларига қарашли бўлмаган манзилларни текшириб, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилган “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминотининг Сергели филиали ходимлари 30 ёшли Давронбек М. ва 27 ёшли Ҳамидулло А.лар ашёвий далиллар асосида суриштирувга жалб қилинган. Тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг туман бўлимига йўналтирилган. Тергов олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар