АсосийJamiyat

Қашқадарёдаги карантин марказида оғир аҳволда ётган отахонга дори-дармон берилмаганмиди?

'Қашқадарёдаги карантин марказида оғир аҳволда ётган отахонга дори-дармон берилмаганмиди?'ning rasmi

Telegram_Yulduzlari каналида Қарши шаҳридаги спорт коллежида ташкил этилган карантин марказида оғир аҳволда ётган беморнинг ўғлининг  видеомурожаати эълон қилинди. Унда  қайд этилишича, йигитнинг отасига етарли даражада дори-дармонлар берилмаган, оқибатда уларнинг ўзлари дори-дармон келтириб беришга, шунингдек, марказдан чиқиб кетишга мажбурланган экан.  

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизматининг ушбу воқеага берилган муносабатида аниқланишича, мурожаатда қайд этилган бемор А.А. 1936 йил туғилган. Жорий йилнинг 14 октябрь куни Қарши Олимпия заҳиралари спорт коллежидаги “СOVID-19” Cаралаш ва даволаш марказига мурожаат қилиб келган. Бемор анамнезида қайд этилишича, бир неча кундан буён уйида амбулатор шароитда даволанган. Ҳолати яхшиланмаганлиги сабабли марказга мурожаат қилган ва текширувлардан сўнг ётқизилган.  

Муносабатда бемор ҳозирда ССВ томонидан тасдиқланган стандартда кўрсатилган лаборатор ва инструментал текширувлардан ўтказилган ва стандартда кўрсатилган даво муолажаларини олмоқда. Ҳеч қанақа дори-дармон олиб келиш айтилмаган. Беморда қоннинг умумий таҳлили, қоннинг биохимик таҳлили, қонда қанд миқдори, қон ивиш вақти, коагулограмма, S-реактив оқсил,  D демир, прокальцитонин, ферритин лаборатор текширувлари, ЭКГ ва кўкрак қафаси рентгеноскопияси инструментал текширувлари ўтказилган. 16 октябрда  “СOVID-19” анализи олинганда беморда “манфий” натижа аниқланган.  

Бемор ҳолати бўйича видеомулоқот конференциялари асосида мутахассислар билан даво муолажалари маслаҳатлашиб турилган. “СOVID-19”га топширган анализи “манфий” чиққанлиги сабабли беморга Республика Фтизиатрия ва пульмонология ихтисослаштирилган илмий маркази Қашқадарё филиалига ўтиб даволанишни давом эттириши тавсия қилинган. Лекин бемор ва уларни қариндошлари томонидан бу тавсияга рад жавоби берилган.  

Марказ вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2020 йил 16 октябрдаги кўрсатма хати асосида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун вақтинча ёпилган, беморларни қабул қилиш тўхтатилган. Бироқ ҳозирги кунда 6 нафар бемор даволанишни давом эттирмоқда.  

 

    Бошқа янгиликлар