АсосийJamiyat

Адлия вазирлигидан давлат тилида ёзилмаган 242 та идоравий норматив - ҳуқуқий ҳужжатлари давлат рўйхатидан ўтказилган

'Адлия вазирлигидан давлат тилида ёзилмаган 242 та идоравий норматив - ҳуқуқий ҳужжатлари давлат   рўйхатидан   ўтказилган'ning rasmi

Бош прокуратура бошқарма прокурори Муродулла Турсунметовнинг маълум қилишича, ўзбек тилига расман давлат тили мақоми берилганига 30 йилдан зиёд вақт ўтган бўлсада, ҳанузгача иш ҳужжатларини рус тилида юритиш   ҳолатларига  чек  қўйилмаган. 

Бундай ҳолатлар ҳуқуқий ҳужжатларни давлат тилида қабул қилиниши ҳақидаги талабларни   бузиш   ҳолатларига   ҳам   барҳам   берилмаган.

-- Хусусан, Адлия вазирлигидан вазирлик ва идораларнинг давлат тилида ёзилмаган 242 та идоравий норматив - ҳуқуқий ҳужжатлари давлат   рўйхатидан   ўтказилганлиги, вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг қуйи тизимларида ички идоравий   буйруқ   ва   фармойишларни   қабул  қилишда 1 149 та ҳолатда ҳужжатларни давлат тилида қабул қилмаслик ҳолатларига йўл қўйилган.

Шунингдек, қонун талабига кўра, ҳисоб - китоб, статистика ва молия ҳужжатлари давлат тилида юритилиши лозим бўлсада, ҳозирда давлат бюджетидан молиялаштириладиган вазирлик ва идораларда бухгалтерия, ҳисоб - китоб ишларини юритиш “УзАСБО” электрон   дастури   орқали   тўлиқ   рус   тилида   юритилмоқда.

Айрим ҳолатларда иш ҳужжатларини юритишда ўзбек тилининг илмий қоидаларига риоя этилмай, кўплаб имловий ва бошқа хатоларга йўл   қўйилаётганлиги   аниқланди.

Бу борада қонун бузилишлар (5  мингдан ортиқ) асосан халқ таълими, мактабгача ва олий таълим муассасалари, бандлик, соғлиқни   сақлаш   ҳамда   бошқа   идоралар   фаолиятида   аниқланган.

    Бошқа янгиликлар