АсосийJamiyat

Ҳокимликларда тил бўйича маслаҳатчиларнинг 115 нафари бошқа мутахассислик эгаси

'Ҳокимликларда тил бўйича маслаҳатчиларнинг 115 нафари бошқа мутахассислик эгаси'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги 34 - сонли қарори билан давлат бошқаруви органлари, вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимликларида маслаҳатчи лавозимини жорий этиш   белгиланган.

Бош прокуратура бошқарма прокурори Муродулла Турсунметовнинг маълум қилишича, Санитария - эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Андижон, Асака, Балиқчи, Булоқбоши, Бўстон, Избоскан, Марҳамат, Олтинкўл, Пахтаобод, Тайлоқ, Улуғнор, Фарғона, Қўрғонтепа туманлари ва Хонобод шаҳар ҳокимликларида бундай лавозим жорий этилмаган бўлса, Боёвут, Жарқўрғон, Зангиота, Ромитан, Сирдарё, Фориш туманлари ва Гулистон, Ширин, Янгиер шаҳарларида маслаҳатчи   штати   ходим   билан  тўлдирилмаган.

"-- Маслаҳатчи лавозимига устувор равишда филолог (ўзбек тили) ва журналистика мутахассислиги бўйича олий маълумотли шахслар тайинланиши лозим бўлсада, ҳокимликлардаги маслаҳатчиларнинг 115 нафарини бошқа мутахассисликка эга шахслар ташкил   этган.

Масалан, Бухоро вилояти ҳокимлигида кимё фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳар ҳокимлигида менежмент, Чимбойда чизмачилик, Пахтакорда ер усти транспорт тизимлари, Ғаллаоролда муҳандис - қурувчи, Зарбдор ва Мирзачўлда муҳандислик - коммуникациялари   мутахассислигига   эга   ходимлар   фаолият  юритмоқда," дейди М.Турсунметов.

    Бошқа янгиликлар