АсосийJamiyat

Ўзбек тилини менсимайдиган телебошловчилар шевада, жаргон ва хорижий сўзларни қўшган ҳолда дастурларни   олиб   боришда давом этишмоқда

'Ўзбек тилини менсимайдиган телебошловчилар шевада, жаргон ва хорижий сўзларни қўшган ҳолда дастурларни   олиб   боришда давом этишмоқда'ning rasmi

Бош прокуратура бошқарма прокурори Муродулла Турсунметовнинг маълум қилишича, телевидение ва радио эшиттиришларда тил қоидаларини қўпол равишда бузиб, шевада, жаргон ва хорижий сўзларни қўшган ҳолда дастурларни   олиб   бориш   ҳолатлари   кўплаб   йўл қўйилмоқда.

" - Жумладан, хусусий телеканаллардаги “Хонтахта”, “Bojalar community”, “Борига барака”, “Ўзинг танла”, “Аристократлар”, “Хафа бўлиш йўқ”, “Бойвачча шоу”, “Ситро шоу”, “Омад шоу”, “Дугоналар шоу” каби кенг аудиторияга эга дастурлар бошловчилари доимий равишда шевада ва хорижий сўзларни   қўшган   ҳолда   дастурларни   олиб   бормоқда.

Ўрганишлар натижасига кўра, прокуратура органлари томонидан қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан 296  та тақдимнома киритилди, 54  нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди, 7  нафар мансабдор шахс қонун талабларини бузмаслик ҳақида огоҳлантирилди. Давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатлари тарғиботи бўйича 533 та тадбирлар   ташкил   этилди. 

Хулоса ўринида таъкидлаш лозимки, тилга бўлган эътибор миллатнинг эртанги куни, келажаги ҳамда бошқа миллат ва элатлар олдидаги нуфузини белгилайди.

Шунга кўра, давлат тили ҳақидаги қонун талабларига сўзсиз риоя қилиш, уни ҳурматлаш ва эъзозлаш ҳар биримизнинг фуқаро сифатидаги инсоний бурчимиздир," дейди 

    Бошқа янгиликлар