1

Наманганда 20 ёшли йигит 3 йил аввалги жанжал тасвирини "телеграм"да тарқатиб юбориш билан таҳдид қилиб, танишидан 100 АҚШ доллари талаб қилди

ЖАМИЯТ 23.10.2020, 08:15
Наманганда 20 ёшли йигит 3 йил аввалги жанжал тасвирини "телеграм"да тарқатиб юбориш билан таҳдид қилиб, танишидан 100 АҚШ доллари талаб қилди

Наманганда 20 ёшли йигит товламачилик билан қўлга тушди. Унинг жиноий қилмиши ҳақида ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, 2020 йилнинг 28 сентябрь кунидан 29 сентябрь кунига ўтар кечаси, Наманган вилояти Учқурғон шаҳрида истиқомат қилувчи 20 ёшли А.С., Учқўрғон шаҳри “Кўприкбоши” МФЙда истиқомат қилувчи 21 ёшли Ш.А.,га қўнғироқ қилади. Унга 2017 йилда “Тохир” исмли шахс билан жанжаллашган ҳолати тасвирга туширилган видеони телеграмм ижтимоий тармоғидаги гуруҳларда тарқатиб юборишини айтиб, тасвирни фуқаро Ш.А.,нинг телефонига юбориб, унинг учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошқор қилиш билан қўрқитади.У ушбу видеони тарқатиб юбормаслик эвазига Ш.А.,дан 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилиб, олаётган вақтда ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ш.А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1